Моуриньо четлатилган ва мағлуб бўлган ўйинидан сўнг: "Чемпионлар лигаси ҳақида ўйлашга вақтим йўқ"
"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Кремонезе"га учралган мағлубият (1:2)дан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин олдидан йигитларга бу худди мавсумнинг охирги учрашуви каби майдонга тушишларини айтгандим. Агар ғалаба қозонсак, чемпионлар лигасида бўламиз, дедим. Аммо биз мағлуб бўлдик.
Мен ҳар бир баҳс олдидан фақат битта беллашув ҳақида бош қотираман. Чемпионлар лигаси тўғрисида ўйлашга вақтим йўқ.
Бугун "Кремонезе"га қандай ютқазганимизни таҳлил қилишдек оғир иш кутмоқда бизни. "Ювентус" билан кечадиган учрашувга кейинроқ тўхталамиз", - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар