Моуриньо Дзюбани "Тоттенхэм"га таклиф қилгани ростми?

Россия терма жамоаси ва Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби форварди Артём Дзюбага жорий қишки трансферлар даврида “Тоттенхэм”дан таклиф бўлгани маълум бўлди.

“Бу қиш кутилмаган бўлди. Менимча энди бу ҳақда гапирсам бўлади. Мен ҳақимда кўпчилик ёлғон ва бўхтонлар гапирди, лекин ҳеч ким ҳақиқатни билмайди. Янги йил арафасида менга Жозе Моуриньо номидан алоқага чиқишди. Аммо “Зенит” менга “йўқ” деди. Хатто бу масалада Милнер билан ҳам гаплашдим ва уни тингладим. Унга бўлган ҳурматим жуда юқори. Агар “Тоттенхэм” чиндан ҳам мени таркибга қўшиб олишни хоҳлаганида бунга қаттиқ ҳаракат қиларди. Уларнинг менга қизиққанлиги эса бор ҳақиқат. Менга мавсум якунигача ижарада ўйнашни таклиф қилишди. Бироқ, “Зенит” бунга қизиқиш билдирмади”, - дейди россиялик футболчи.

Маълумот учун, 31 ёшли Дзюба жорий мавсум “Зенит”да 26 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг питерликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!