Моуриньо Европа футболидан кетиши кутиляпти

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг азалий орзуларидан бири бирор мамлакат терма жамоасини бошқариш ҳисобланади.

Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин португалиялик мутахассисга бир неча мамлакат федерацияларидан таклиф бўлди. Бироқ, Моуриньо бу масалани ёзгача очиқ қолдирди.

Daily Mail нашрининг таъкидлашича, Жозе Моуриньонинг қўлида АҚШ терма жамоасини бошқариш бўйича таклиф турибди. Агар португалиялик мураббий бу чорловни қабул қилса, нафақат “Рома”, балки Европа футболини тарк этишига тўғри келиши айтилмоқда.

Жозе Моуриньонинг “Рома” билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Агар у “бўрилар”ни Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқолмаса, ёзда лавозимини топширишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!