Моуриньо фаолиятидаги энг омадсиз мавсум қайсилигини айтди
“Рома“ бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятидаги энг омадсиз мавсум ҳақида гапириб ўтди. Айтишича, унинг жамоаси ўша пайтда жаҳоннинг энг кучлиси бўлган.
“Агар мен омадсиз мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳеч иккиланмай 2012 йилги мавсумни айтаман. Ўша йили биз "Реал" билан Испанияда супер натижа қайд этганмиз.
Ла Лигадаги деярли барча рекордларни янгилай олганмиз. Бироқ ЕЧЛда, ҳатто финалга чиқа олмаганмиз.
Ишончим комил, биз у пайтда энг кучли клуб эдик. Бунга асло шубҳа қилмайман. Агар яна бир имконимиз бўлганда, биз шу йили ЕЧЛда ҳам ғалаба қозонардик“, - деди португалиялик мутахассис.
Фикрлар