Моуриньо "Фенербахче"га португалиялик ҳужумчини олиб келмоқчи

TIGGO 2 PRO

"Челси" футболчиси Жоау Фелиш фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Todofichajes" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Жозе Моуриньо мураббийлик қилаётган Истанбулнинг "Фенербахче" клуби 25 ёшли португалиялик қанот ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Футболчи мавсум стартида "Челси" сафига келиб қўшилган эди. Вингер ҳозирга қадар барча мусобақаларда 19 та баҳсда майдонга тушиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. 

Маълумот учун, Фелиш лондонликлар билан 2030 йил июнь ойи охирига қадар шартнома тузган. Трансфермаркт портали португалиялик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!