Моуриньо “Галатасарой”га “уруш” очди

TIGGO 2 PRO

Машҳур мураббий Жозе Моуриньо Туркияда кутилмаган можарога дуч келди. “Фенербаҳче” ва “Галатасарой” ўртасидаги учрашув давомида ҳиссиётларини жиловлай олмаган португалиялик мутахассис рақиб жамоа вакиллари ва захира ҳакамини ҳақорат қилди.

Жозе Моуриньо ҳисоб очилмаган учрашувдан кейин рақиб жамоанинг захирадаги ўйинчилари ва мураббийлари “маймундек сакради”, деган жумлани ишлатган.

“Галатасарой” мутасаддилари буни ирқчилик сифатида баҳолаб, Жозе Моуриньо устидан суд,  ФИФА ва УЕФАга шикоят аризасини беришини маълум қилганди.

Туркия футбол федерацияси эса, масалани ўрганиб чиқиб, Жозе Моуриньони рақибга нисбатан ирқчилик қилгани ва захира ҳаками Славко Винчични ҳақоратлагани учун тўрт ўйинга дисквалификация қилди.

Энди Жозе Моуриньо ҳам бунга қараб турмайдиган бўлди. Таниқли мураббий  “Галатасарой” уни ирқчиликда айблагани учун маънавий зарарни ундириш учун судга клуб устидан ариза берди.

Бу ҳақда “Фенербаҳче” клуби расмий сайти орқали маълум қилди. Моуриньо рақиб жамоа раҳбариятидан маънавий зарар учун 50 миллион евро пул ундириб олишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
01/03/2025 16:35
Ами чиксин