Моуриньо гапига жавоб берсин!
“Сассуоло”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ва ҳимоячи Рик Карсдорп ўртасида юзага келган зиддият ҳали ечим топгани йўқ.
Португалиялик мутахассис рақиб гол урган вазиятда бўш ўйнаган Рик Карсдорпни айблади.
Нидерландиялик футболчининг агенти Йохан Хенкес “Рома” бош мураббийидан ўз мижозини жамоага хиёнатда айблагани учун гапига жавоб беришини талаб қилмоқда.
- Моуриньонинг гапларидан ҳайратга тушдик. Ундан бунга изоҳ талаб қиламиз. Унинг баёнотидан кейин клуб ҳам, бош мураббий ҳам Карсдорпнинг номини тилга олмаётган бўлса-да, ҳамма Рикни қўли билан кўрсатаётгани ҳам бизни ҳайрон қолдирмоқда.
Биз клуб раҳбариятидан бош мураббийнинг чиқишига изоҳ талаб қиламиз. “Рома”да беш йил ўйнаган ўйинчига бундан муносабат қилиб бўлмайди, - деди Йохан Хенкес.
Фикрлар