Моуриньо ҳаммани ҳайратга солишга қодир беш футболчини олиб келмоқда

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг ҳар бир чизиғини кучайтириш учун қишки трансферлар вақтида жамоага олиб келинадиган беш нафар футболчининг номини ошкор қилди. Моуриньо бу футболчилар ёрдамида жамоа ўйини кучайтириб, ҳаммани ҳайратга солмоқчи.

Гарчи "Манчестер Юнайтед" ёзда Златан Иброҳимович, Поль Погба, Эрик Байлли, Генрих Мхитарян каби футболчиларни таркибга қўшиб олган бўлса-да, жамоанинг ҳозирги ўйини Жозе Моуриньони қониқтирмаяпти.

Шундай қилиб, Жозе Моуриньо қишда ҳимоячилар - "Бавария"дан 24 ёшли Давид Алаба, "Бенфика"дан 22 ёшли Виктор Линделоф, ярим ҳимоячилар - "Байер"дан 28 ёшли Юлиан Баумгартлингер, "Генк"дан 19 ёшли Леон Бейли ва "Торино"нинг 22 ёшли моҳир ҳужумчиси Андреа Белоттини "Манчестер Юнайтед" футболчилари сифатида кўрмоқчи.

Бу номзод орасида Давид Алаба ва Андреа Белоттининг трансфери 50 миллион евродан қиммат туради. Бироқ, Моуриньо бу футболчиларнинг барчаси тез орада "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилишига ишонмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!