Моуриньо Ҳарри Кейн ўрнига “Тоттенхэм”га супер тўпурар чақирди

“Тоттенхэм”нинг кўп йиллик тўпурари Ҳарри Кейн ёзда жамоани тарк этишга яқин. Шу муносабат билан лондонликларнинг селекция хизмати кучли ҳужумчи қидирмоқда.

Айни пайтда жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньога “Наполи”нинг польшалик легионери Аркадиуш Милик номзоди маъқул келиб турибди.

Неаполликлар иқтисодий вазият туфайли етакчиларини сотишини маълум қилган. “Наполи” раҳбарлари 30 миллион евро эвазига Миликни Мауриньонинг ҳузурига жўнатиб юборишга рози.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар