Моуриньо Ҳарри Кейнни
Ads

 

"Манчестер Юнайтед"нинг айёр мураббийи Жозе Моуриньо "Тоттенхэм"да асосий ҳужумчи Ҳарри Кейн билан юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

"Тоттенхэм" раҳбарияти футболчилар дарвозабон Уго Льорисдан кўп маош олмаслиги бўйича норасмий чекловларни жорий қилган. Айни пайтда франциялик посбон ҳафтасига 80 минг фунт олмоқда. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Ҳарри Кейн эса белгиланган 60 минг фунтлик маошдан норози бўлмоқда ва 120 минг фунт сўраяпти.

Бундан зўр ҳужумчига эҳтиёж сезаётган Жозе Моуриньо ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга уринмоқда. У Ҳарри Кейн унинг жамоасига келса ҳафтасига 150 минг фунт (175 минг доллар) миқдорида ҳафталик маош ваъда қилмоқда.

 

Жорий мавсумда Кейн олтита ўйинда учта гол урди.

SPORTS.uz