Моуриньо: Иброҳимовични йўқотишдан қўрқаман

 
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум қизғин паллага кирган дамда асосий ҳужумчи Златан Иброҳимовичнинг жароҳат олиши жамоа учун фожеа бўлишини таъкидлади.
 
 
- Агар Златан Иброҳимович жароҳат олса, бу биз учун фожеа бўлади, - деди Жозе Моуриньо. - Бироқ, шундай бўлган тақдирда ҳам янги ҳужумчи харид қила олмайсмиз. Бизда Златан ташқари, Уэйн Руни, Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяль ҳужум марказидан ўйнай олади. Қўл остимда 24 нафар футболчи бор ва уларни қачон ва қаерда ўйнатишни жуда яхши биланман.
 
Златан Иброҳимович АПЛда жуда сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Чемпионат бошидан буён 35 ёшли швед ҳужумчиси рақиблар дарвозасига 12 та тўп киритиб, жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!