Моуриньо: Илтимос, “Рома”дан кетиб қолма!

“Рома” ҳимоясининг асосий ўйинчиси – Крис Смоллингнинг клуб билан шартномаси охирлаб бормоқда.

Англиялик футболчига Италиянинг жиддий клублари – “Интер” ва “Ювентус”дан чорлов бўляпти. Бироқ, Жозе Моуриньо асосий ҳимоячисидан айрилиб қолишни истамаяпти.

Corriere dello Sport нашрининг хабар беришича, Жозе Моуриньо тез орада Крис Смоллинг ва унинг агенти билан шахсан учрашиб, футболчидан Римда қолишни сўрамоқчи.

Маълумотларга қараганда, “бўрилар”нинг бир неча ўйинчилари ҳам Смоллингни пойтахтда олиб қолишни талаб қилмоқда. Чунки, тажрибали футболчининг жамоага таъсири жуда катта экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!