Моуриньо "Интер" туфайли "Ювентус"ни бошқармайди

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо "Ювентус"да ишлашни хоҳламаяпти. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Моуриньо 2008-2010 йилларда бошқарган “Интер” клуби билан ҳалигача яқин муносабатларда. Шу боис у “нерадзуррилар”нинг асосий рақобатчиси ҳисобланган жамоани бошқармоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Моуриньони Туринга унинг “Реал”даги собиқ шогирди Криштиану Роналду таклиф қилган эди. Ўз навбатида Жозе ҳам у билан яна бирга ишлашни хоҳламоқда, аммо, “Ювентус”да эмас, бошқа жамоада.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2018 йилнинг декабрида “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилгандан буён ишсиз юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!