Моуриньо “ишкал” ҳужумчини чақирди
“Атлетико” билан шартномаси якунланаётган Диего Коста январь ойида “Тоттенхэм”га кўчиб ўтишга яқин турибди.
Оғир характери ва қўполлиги билан ном чиқарган ҳужумчини Жозе Моуриньо Лондонга чақиряпти. 32 ёшли футболчи мадридликлар билан янги битим имзоламайди. Шунинг учун Диего Симеоне адаши эркин агентга айланмай туриб, қишда уни сотиб юборишни режалаштирмоқда.
Диего Коста 2014-2015 йилги мавсумда “Челси” таркибида португалиялик мураббий қўл остида тўп сурган ва Англия чемпионлигига сазовор бўлган. Кейинроқ, Моуриньонинг ўрнини эгаллаган бош мураббий Антонио Конте билан уришиб қолиб, “Атлетико”га ўтиб кетган эди.
Фикрлар