Моуриньо жанжал бўлганини тан олмади

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле билан жанжаллашганини тан олмади.

Аввалроқ, Танги ўзаро суҳбатдан кейин мураббийга унинг қўл остида ўйнамаслигини айтган. Бунинг оқибатида, 23 ёшли франциялик футболчи МЮ ва “Вест Хэм”га қарши ўйинда майдонга туширилмади.

- Қанақа можаро? Тангидан ташқари Сессеньон, Алдервейрелд, Вертонген, Жедсон Фернандеш каби футболчилар ҳам майдонга чиқмади. Футбол шунақа. Мен бир пайтда 12 ёки 13 нафар футболчини ўйната олмайман, - деди Моуриньо.

Ндомбеле ўтган йили “Лион”дан 60 миллион еврога олиб келинган эди. Шунидан буён АПЛда 19 та ўйин ўтказиб, иккитадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)