Моуриньо журналистлар билан уришиб қолди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Лацио” ва “Рома” ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида журналистлар билан уришиб қолиб, тадбирни эрта тарк этди.
Ҳозирча, можарога нима сабаб бўлгани бўйича изоҳ берилгани йўқ.
Маълумки, Рим дербисида “Лацио” 3:2 ҳисобида зафар қучди. Португалиялик мутахассис учрашувдан кейин ҳакамларни ва ВАР тизимини танқид қилди.
Моуриньо жамоаси яхши ўйнаганини ва ҳакамнинг қарорлари натижага таъсир қилганини таъкидламоқда.
“Рома” олтинчи турдан сўнг, 12 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар