Моуриньо “катта ўйинчи”га оғиз солди

ПСЖни қабул қилиб олган Кристоф Галтье келаси мавсумда бир неча ўйинчидан воз кечишга қарор қилган.

Улар орасида жамоага ўтган йили қўшилган ва унгача “Ливерпуль”да порлаган Жоржиньо Вейналдум ҳам бор.

Жозе Моуриньо нидерландиялик ярим ҳимоячини Римга чорламоқда. “Рома” раҳбарияти бу трансферни ўйинчини ижарага олиш орқали амалга оширишга уриняпти. Қолаверса, Париж клуби Жординьонинг ярим маошини тўлашига тўғри келади.

Вейналдум ўтган мавсумда жами 38 та учрашувда қатнашиб, учта гол ва иккита ассист қайд этди. Ўйинчининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа клубга кўчиб ўтишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!