Моуриньо: Кейн? Унда Рохо, Златан, Погбалар ҳақида ҳам гапириш керак

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Премьер-Лигаси 10-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши баҳс олдидан “шпорлар” ҳужумчиси Харри Кейннинг жароҳати борасида гапиришни истамади.

“Мен бу ҳақида биламан ва шунинг учун бу саволни бермаганингиз мумкин. Мен жароҳатланган футболчиларни муҳокама қилмайман. Шу боис, Кейн ҳақида гапирманг.

Агар, мен Ибрагимович, Погба, Рохо ва Кэррикларни эслашимга тўғри келади. Шунинг учун, бошқа саволга ўтинг”, – деб айтиб ўтди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!