Моуриньо Кроосни "Манчестер Юнайтед" сафида кўрмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроосни ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис ўзининг бу истаги ҳақида клуб раҳбариятига ёзги трансферлар борасида ўтказилган йиғилишда айтган.

Маълумот учун, Кроос ўтган мавсум “Реал” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!