Моуриньо лига раҳбариятини кескин танқид қилди

  • 30 Oct 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

А Сериянинг ўнинчи турида “Рома” Милан шаҳрида “Интер” меҳмони бўлиб, кичик ҳисобда мағлубиятга учради. Жозе Моуриньо шогирдлари 81-дақиқада ягона голни ўтказиб юборди.

Tecno

Мағлубиятидан кейин Рим жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия раҳбариятини кескин танқид қилди.

- Лига душанба кунига эмас, якшанбага ўйин қўйиб, бизга яна бир сюрприз қилди. Биз бу ўйинга жамоамизнинг ярми билан келдик. Ўйинчиларнинг ҳурмати йўқлигидан афсусдаман.

Чарчоқ йиғилиб қолгани ва учрашувга тайёрланиш учун вақт камлигига қарамай, йигитлар жуда муҳим ўйинда қатнашди.

Нафақат менда, балки стадионга келган мухлисларда ҳам ўйин дуранг билан тугайдигандек ҳиссиёт пайдо бўлганди. Жамоам бор қийинчиликларни енга олади. Бу ўйинда биз кўпроғига лойиқ эдик, - деди Жозе Моуриньо.

Comments

You must be logged in to commet!