Моуриньо "Ливерпул"га қарши баҳс олдидан нималар деди?

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун АПЛнинг 17-тури доирасида "Ливерпул"га қарши баҳс олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

“Уларнинг ўзларига бўлган ишончи жуда ҳам юқори деб ўйлайман. “Ливерпуль” бизнинг кучли ва кучсиз томонларимизни яхши билади. Бироқ, менинг назаримда улар “Манчестер Юнайтед”нинг кучли тарафларига етарлича эътибор беришмаяпти. Агар, улар бунга эътибор беришаётган бўлишса, бундан хурсанд бўламан”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!