Моуриньо
Ads
 
 
Қишки трансферлар вақтида "Манчестер Юнайтед" яна бир тажрибали футболчиси Крис Смоллингдан айрилиши мумкин.
 
"Эвертон" клуби манчестерликларнинг ҳимоячисини ўз таркибига чорламоқда. Бош мураббий Роналд Куман бу ҳимоячига жиддий қизиқмоқда ва клуб тез кунларда 27 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича "Манчестер Юнайтед"га таклиф билдирилади.
 
Аслида Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"га келганида ўнга яқин футболчи жамоада ортиқчалигини айтган. Кейинчалик португалиялик жамоадан ҳеч ким кетмаслигини иддао қилган бўлса-да, амалда бир неча футболчини бошқа жамоаларга трансфер қилиниши тарафдори бўлиб чиқмоқда.
 
 
Ҳозирча, Крис Смолингдан ташқари Морган Шнейдерленга "Вест Бромвич Албион" оғиз солмоқда. Қолаверса, Моуриньо Мэмфис Депайга "Манчестер Юнайтед"да ўйин бермаслигини айтди. Маттео Дармиан ҳам ўзига маъқул жамоа қидирмоқда.
 
Қишки трансферлар вақтида Жозе Моуриньо ўзига керак бўлмаган футболчилардан қутилишга ҳаракат қилаётган кўринади.