Моуриньо “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси трансферини барбод қилди

“Манчестер Юнайтед” билан хайрлашган Мэйсон Гринвуд ўзига янги жамоа қидирмоқда. Англиялик футболчига Италия А Сериясидан яхши вариант чиққан эди.

“Рома” моҳир ҳужумчи қидираётганидан хабардор агентлар англиялик форвардни “бўрилар”га тавсия қилганди.

Бироқ, “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо бу трансферга кескин қарши чиқди. У зўравонликда айбланиб, кейинчалик оқланган Гринвудни жамоага яқинлаштиришни истамади.

Тергов ишларида Гринвуднинг айби исботланмаган бўлса-да, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ички текширув ўтказиб, яқинда ўз тарбияланувчиси билан ҳамкорлик қилмаслигини таъкидлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шоим Зарипов
23/08/2023 12:49
Гринвуд хафа булма иш тополмасанг Насафга хужумчи жуда зарур Каршига олиб келамиз.