Моуриньо “Манчестер Юнайтед”нинг кучайишига йўл қўймаяпти

“Тоттенхэм”ни бошқараётган Жозе Моуриньо собиқ жамоаси МЮ билан бир футболчи учун рақобатлашмоқда.

Англия грандларининг эътибори “Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишичга қаратилган.

31 ёшли хорватиялик футболчи мавсумни ижара асосида “Бавария”да ўтказмоқда. Мюнхенликлар бу футболчи учун 15-20 миллион евро сарфлашга кўнмади. Миланликлар ҳам бу футболчини ўз таркибида олиб қолмоқчи эмас.

Иван Перишичнинг ўзи ҳам Англия чемпионатига кўчиб ўтиш истагини билдирмоқда. У жорий мавсумда 28 та ўйинда олтита гол уриб, саккизта голли пас узатди.

Омад келмаса қийин экан

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!