Моуриньо: "Мен "Рома"да бахтлиман"
Бош мураббий Жозе Моуриньо Рим клуби лагеридаги ҳолатидан қониқиш ҳосил қилганини айтди. Кеча "Рома" "Фейеноорд" жамоасини мағлуб этиб, Европа лигасининг ярим финалига чиқди. Ярим финалда "бўрилар" Леверкузеннинг "Байер" жамоаси билан учрашади.
"Мен "Рома"да бахтлиман. Менга мухлислар ёқади, улар ҳам мени ёқтиришади. Баъзида ҳафсаламиз пир бўлади, лекин биз ўсиш учун ҳаракат қиляпмиз", - деди португалиялик мутахассис матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 60 ёшли мураббий "Рома" бошқарувидаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Жозе ўзининг биринчи мавсумида жамоага Конференция лигасида ғалаба қозонишга ёрдам берди.
Фикрлар