Асосий мазмунга ўтиш

Моуриньо: "Мен Ямалдан кўра Никони афзал кўраман"

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 2

Мутахассиснинг танлови жуда қизиқ бўлди

Туркиянинг "Фенербахче" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Ламин Ямал ва Нико Уильямс ўртасидаги танловини айтди. 
 
"Кўплаб футбол муҳлислари "Евро-2024" турнири давомида Ямални энг зўри деб аташди. Тўғри, тан олиш керак Испаниянинг чемпион бўлишига катта ҳисса қўшди. Ламин ҳақиқий истеъдод, унинг келажаги порлоқ. Бироқ, мен Никони афзал кўраман, "Атлетик бильбао" вингерининг ўйинлари менга ёқади" - дея таъриф бериб ўтди португалиялик мутахассис. 
 
Эслатиб ўтамиз, Ямал бу мавсум 20 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 12 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Уильямс эса 21 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилган. 

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ