Моуриньо: Менга Кейндан қўрқмайдиган ҳужумчи керак

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоани кучайтириш учун кучли ҳужумчига эҳтиёж борлигини билдирди.

Португалиялик кутаётган марказий ҳужумчи жамоа юлдузи Ҳарри Кейн билан рақобатлашишга тайёр бўлиши керак.

- Масала менинг бирор ҳужумчини келишга кўндиришимда эмас. Агар келадиган футболчи Кейн, Сон, Ламела ёки Моура  билан рақобат қилишдан қўрқса, унақа ҳужумчининг бу ерда кераги йўқ, - деди Моуриньо.

Ҳозирда португалиялик мутахассис “Наполи” тўпурари Аркадиуш Милик ва “Уотфорд” вакили Трой Динни олиш ҳақида бош қотирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)