Моуриньо мени беш дақиқада кўндирди

“Манчестер Юнайтед”дан “Рома”га кўчиб ўтган сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матич Рим клубини танлаши учун бош мураббий Жозе Моуриньо билан беш дақиқа суҳбатлашгани кифоя қилганини билдирди.

- Ярим ҳимоячилар орасида фақатгина Фрэнк Лэмпард Жозе Моуриньо қўл остида мендан кўп ўйин ўтказган.

Португалиялик мутахассис мени “Рома”га ўтишга кўндириши учун беш дақиқадан кам вақт кифоя қилди. “Манчестер Юнайтед”ни тарк этганимдан кейин у менга қўнғироқ қилди ва таклифини қабул қилдим.

Моуриньода футболчиларда иштиёқ уйғотиш ва олдинга интилишига туртки берадиган ўзига хос хусусият бор. У ҳеч қачон ўзидан қониқиб қолмайди. Бир ўйинда ютдими, навбатдагиси ҳақида бош қотиради, - деди Неманья Матич.

33 ёшли футболчи римликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!