Моуриньо мундиалда Ўзбекистон билан ўйнайдиган терма жамоага бош мураббий бўлади
Португалия футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимига машҳур мутахассис Жозе Моуриньони тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
ESPN хабарига кўра, Моуриньога терма жамоани бошқариш таклифи ҳозирги бош мураббий Роберто Мартинес билан тузилган меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин берилади.
Мартинеснинг шартномаси 2026 йил 31 июлга қадар амал қилади. Жаҳон чемпионатида айнан мана шу мураббий ишлайди. Португалия терма жамоаси мундиалда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган.
Айни пайтда Жозе Моуриньо Лиссабоннинг “Бенфика” клубини бошқармоқда. 63 ёшли мураббийнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган.
Фикрлар