Моуриньо Мхитаряндан нимани илтимос қилди?
"Рома" арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарянни қўйиб юбормоқчи эмас.
Португалиялик Жозе Моуриньо "бўрилар" бош мураббийи этиб тайинланганидан сўнг, Генрих жамоани тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалди. Боиси Мхитарян айнан Моуриньо сабаб МЮдан кетган эди.
Аммо журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Моуриньонинг ўзи Мхитаряндан ўтмишни унутишни ва биргаликда ишлашга эътибор беришни илтимос қилган. Раҳбарият янги бош мураббийни қўллаб-қувватламоқда ва футболчига 2023 йилгача шартнома таклиф қилмоқда.
Ўтган мавсумда Мхитаран А Серияда 34та ўйин ўтказиб, 12та гол урди. Унинг римликлар билан амалдаги шартномаси шу ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар