Моуриньо МЮ футболчилари билан йиғилиш ўтказмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо янги ҳафтада жамоа футболчилари билан йиғилиш ўтказмоқчи. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра португалиялик мутахассис ушбу йиғилиш давомида футболчилар билан АПЛ стартида пайдо бўлган муаммоларни муҳокама қилади. Маълумотларга кўра ушбу йиғилиш премьер-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши баҳсдан сўнг ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, МЮ мавсумнинг дастлабки икки баҳсида бир ғалаба ва бир мағлубият қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!