Моуриньо МЮ футболчиларига: Погбадан узоқ юринглар
Ads

Хабарда айтилишича, ярим ҳимоячи Поль Погба ва Моуриньо ўртасидаги муносабатлар сўнгги бир ҳафта ичида янада ёмонлашган. Хаттоки португалиялик мутахассис ўз шогирдларига Погбадан узоқ юришни маслаҳат қилган. Натижада жамоа футболчиларининг 90 % нинг Моуриньога нисбатан ҳурмати пасайган.

Маълумот учун, 2016 йилдан буён "қизил иблислар"ни бошқариб келган Жозе Моуриньо 18 декабр куни истеъфога чиқарилган эди. Унинг ўрнига Оле-Гуннар Сульшер вақтинчалик мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.