Моуриньо “МЮ” ҳимоячисини Чемпионшипга “ҳайдамоқда”

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Кэмерон Бортвик-Жексон ўз фаолиятини Чемпионшип клубида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли футболчининг хизматларига “Лидс Юнайтед” қизиқиш билдирган. Чемпионшип вакиллари бу ўйинчини мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи. Жозе Моуриньо Бортвик-Жексоннинг ижара асосида бошқа клубга ўтишига қарши эмас. 

Ўтган мавсумда ёш ҳимоячи манкунианлар сафида 14 ўйинда майдонга тушиб, ҳеч қандай самарадорлик кўрсатмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!