Моуриньо "МЮ"дан ҳайдаладиган ва олиб келинадиган футболчилар номини ошкор қилди

 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа муваффақиятга эришиши учун таркибни ўзгартириш керак деган фикрида қатъий турибди.
 
Португалиялик мутахассис жамоага керак бўлмаган футболчилар номини маълум қилди. Маълумотларга қараганда, асосий таркибдаги жойини йўқотган ҳимоячи Дэйли Блинд ёзда жамоадан кетади.
 
Шунингдек, Моуриньога Крис Смоллинг, Люк Шоу ва Маттео Дармиан сингари ҳимоячилар ҳам керак эмас. Жозе уларнинг ўрнига Бундеслига вакиллари - Давид Алаба ("Бавария") ва Александар Драгович ("Байера") каби футболчиларни олиб келиб, уларга ҳимоя қўрғонини топширмоқчи.
 
Шунингдек, Жозе Моуриньо ҳужум чизиғига "Торино" тўпурари Андреа Белотти ёки "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни олиб келишни ҳам мақсад қилган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!