Моуриньо МЮга
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Реал" Мадрид вингери Лукас Васкеснинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг хабар беришича “қизил иблислар” 27 ёшли испаниялик футболчига ўз таклифларини билдиришган. Энди Васкес “қироллик клуби” раҳбарияти билан ўзининг “Саньтяго Бернабеу”даги келажаги борасида гаплашиб олгач, МЮнинг таклифига жавоб беради.

Маълумот учун, Васкес якунланган мавсум “Реал” сафида жами 53та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 16та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.