Моуриньо "МЮ"га янги сардор тайёрлаяпти

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо тез орада жамоа сардорлиги вазифасини жаҳоннинг энг қиммат ўйинчиси Поль Погбага топширадиган кўринади. Португалиялик мутахассис франциялик футболчи ёш бўлишига қарамай ҳамма нарсани уддалашига ишонмоқда.

- Погбада "Манчестер Юнайтед" сардори бўлиш учун талаб қилинган барча хусусият мужассам, - деди Жозе Моуриньо. - Яқин орада у сардор бўлишига ишонман.

Поль Погба жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" таркибида 19 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!