Моуриньо Остон Ўруновни шуғуллунтириши керак!
"Спартак" клуби ва Россия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роман Павлюченко ишсиз қолган Жозе Моуриньони Москва клубига таклиф этиш кераклигини айтди.
“Спартак”га Европанинг кучли мураббийини таклиф қилардим. Клубнинг молиявий имкониятлари буни амалга оширишга имкон беради. Балки бу Моуриньо бўлар. Мен бундай вариантни истисно қилмас эдим, энди ҳамма нарсанинг иложи бор. Мен рус мутахассисларини ранжитишни хоҳламайман, улар орасида ҳам муносиблари бор. Аммо мен барибир ишга бошқача ёндошадиган хорижлик мутахассисни тавсия қиламан”, - деди Павлюченко.
57 ёшли португалиялик мутахассис яқинда “Тоттенхэм”дан истеъфога чиқарилди. У бунгача “Порту”, “Челси”, “Интер”, “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” каби жамоаларни бошқарган.
Ҳамюртимиз Остон Ўрунов “Спартак” футболчиси ҳисобланади. У мавсумни “Уфа” сафида ижарада ўтказмоқда.
Фикрлар