Моуриньо ўйинчи танлади

“Рома” жамоани тарк этиши кутилаётган Рик Карсдорп ўрнига ўнг қанотда самарали ўйнай оладиган футболчи қидирмоқда.

Footmercato нашрининг маълум қилишича, пойтахтликлар “Ренн” ҳимоячиси Хамари Траорени нишонга олган.

30 ёшли футболчи халқаро майдонда Мали терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Унинг “Ренн” билан шартномаси мавсум охирида якунланади.

Римликлар спорт директори Тьягу Пинто бу футболчи билан январь ойининг ўзидаёқ келишувга эришмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!