Моуриньо ўйнатмаётган ҳужумчига Испания грандидан таклиф бор
“Рома” мутасаддилари Жозе Моуриньо кутаётган ҳужумкор футболчи – Гонсалу Гедешни “Валенсия”дан олиш учун римликларнинг асосий таркибига кира олмаётган Карлес Пересни валенсияликларга беришга тайёр.
“Барселона” тарбияланувчиси бўлган Карлес Пересга Жозе Моуриньо етарли ўйин амалиёти бермаяпти ва шу боис ҳужумчи ҳам тезроқ бошқа жамоага ўтмоқчи.
Каталонияликлардан 14 миллион еврога харид қилинган 24 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда атиги 21 та учрашувда кўриниш берди.
“Валенсия” қишки трансферлар вақтида Пересга қизиқиш билдирганди, бироқ клублар ўзаро келиша олмаган. Энди рим клуби Гедешни олиш учун валенсияликлар истаган футболчини Испанияга жўнатмоқчи.
Гедешнинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. У клуб билан ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас. “Валенсия” ёзда уни сотиб юборишига тўғри келади.
Абрахам агентига фойда келтирмоқда
Тэмми Абрахам “Челси”дан Рим клубига ўтганидан кейин “Рома” раҳбарияти футболчининг агентига 800 минг ево тўлагани маълум бўлди, деб хабар бермоқда
La Gazzetta dello Sport. Бу ҳужумчи трансфери учун тўланган сумма доирасидаги маблағ.
“Рома” ўйинчининг шартномаси давом этадиган муддат – яна тўрт йил давомида ҳар мавсум 800 минг евродан агентга пул тўлайди.
Маълумки, римликлар “Челси” асосий таркибига кира олмай қолган Абрахамни ёзда 40 миллион евро эвазига трансфер қилганди. Бу “Рома” тарихидаги рекорд трансфер сифатида қайд этилди.
24 ёшли ҳужумчи “Рома”да тўпурарлик маҳоратини намойиш эта бошлаганидан кейин унга Англия клубларидан таклифлар кела бошлади.
Римликлар янги юлдузини 120 миллион еврога баҳоламоқда. “Челси”да Абрахамни 2023 йилнинг ёзида 80 миллион еврога қайта харид қилиш ҳуқуқи бор.
Абрахам А Сериянинг энг яхши ўйинчиси!
Италия футболчилари уюшмаси “Рома” ҳужумчиси Тэмми Абрахамни март ойининг энг яхши футболчиси, деб эътироф этди.
Англиялик футболчи ўтган ой давомида “Аталанта”, “Удинезе”, “Витесс” ва “Лацио” қарши ўтказилган ўйинларда жами 416 дақиқа ҳаракат қилди. Бу вақт мобайнида у тўртта гол уришга муваффақ бўлди.
Айни пайтда Абрахамга “Челси”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” клубларидан жиддий қизиқиш бўляпти. Римликлар тўпурар ҳужумчисини 120 миллион еврога баҳолаяпти.
Эслатиб ўтамиз, А Серияда февраль ойининг энг яхши футболчиси номини “Ювентус”га янги кўчиб ўтган ҳужумчи Душан Влахович қўлга киритган эди.
“Рома” футболчиси “Марсель”дан таклиф олди
“Рома”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Жордан Верету ёзда жамоасини алмаштирмоқчи. Жозе Моуриньо бу легионернинг ўйинидан қониқмаяпти ва у билан хайрлашишга тайёр.
29 ёшли ярим ҳимоячи бир неча клублар эътиборида. Хусусан, Франциянинг энг машҳур клубларидан “Марсель” унга таклиф билан чиқди. Марселликлар мавсум якунланиши билан тажрибали ўйинчи уларнинг сафига кўчиб ўтишини истаяпти. Шунингдек, “Монако” ҳам Верету учун марселликлар билан рақобатлашишга тайёр.
Моуриньонинг тактик схемаларига мос келмаётган ўйинчини олиш осон бўлмайди. Чунки Верету учун А Сериянинг етакчли клублари – “Милан”, “Интер” ва “Наполи” ҳам даъвогар ҳисобланади.
Рим клуби бу ўйинчини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, таҳлилчилар “Рома” мутасаддилари таянч ярим ҳимоячиси учун қиммат нарх белгилади, деган фикрда.
Фикрлар