Моуриньо Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчини тилга олди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Пеле ўйнаган даврдан кейин Бразилиядан чиққан энг зўр ўйинчилар ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Неймар – фантастик талант соҳиби. Бунга ҳеч кимда ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. У Европага келди ва дарров ғалаба қозонишни бошлади.
Лекин мен одамлар ўз даврида дунёнинг энг зўр ўйинчилари бўлган футболчилар, хусусан, Роналдо ва Ривалдони унутиб қўйди, деб ҳисоблайман. Мен фақат икки чарм тўп устасини номини айтдим, аслида яна кўпроғини санашим мумкин.
Бу ўйинчилар ҳам Европага келиб, фантастик даражада ўйнаган ва халқаро майдонда улкан ютуқларни қўлга киритган.
Неймар ҳозир ҳам Европа элитасидан жой олиш учун курамоқда, Бразилия билан жаҳон чемпиони бўлиш эса унга орзу бўлиб қолди, - деди Жозе Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган Ривалдо 2008-2010 йиллар давомида “Бунёдкор”да тўп тепиб, Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлган.
Фикрлар