Моуриньо ўзи танийдиган Шомуродовни “Рома”да кўрмоқчи!

Европа миллий чемпионатлар якунланиши арафасида ва ёзги трансферлар яқинлашаётган бир пайтда мавсумда ўзини ижобий томондан кўрсатган футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳам урчиб кетади. Ахборот замонида шундай. Ҳақиқатга йўғрилган янгиликлар ҳам, миш-мишлар ҳам, тасдиғини топмаган маълумотлар ҳам жуда кўп бўлади.

Биз учун эътиборлиси эса, А Сериядаги илк мавсумида ўз маҳоратини кўрсатиб, кучли чемпионатларда ўйнай олиш салоҳиятини намойиш этган Элдор Шомуродов атрофида ҳам турли трансфер  хабарлари айлана бошлади.

Аслида ҳамюртимиз атрофидаги шов-шувли хабарлар қишда “Ювентус” ўзбек ҳужумчисига эътибор қаратганидан бошланган эди. Ҳозир бу мавзудаги хабарлар тури ҳам, жамоалар номи ҳам кўпайиб бормоқда.

Ана шундай хабарлардан бири Жозе Моуриньони бош мураббийликка таклиф қилган “Рома” Элдор Шомуродовга қизиқиш билдираётгани ҳақида тарқалмоқда. Бунга Элдор Шомуродов ва Жозе Моуриньо шахсан таниш экани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.  

xWai7nVUoQmed4fzDKfPQ3beFNkAW9_normal

Ижтимоий тармоқларда “Женоа” ва “Рома” жамоаси мухлислари бу хабар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Эътиборингизга энг қизиқарли постларни ҳавола этамиз.

Alessandro Palieri:

“Рома” раҳбариятининг ғалабати ташаббуси бу! “Женоа”га қарши ўтказилган ўйинларда бу ҳужумчи кўзга ташлангани йўқ.

Edoardo Pacini:

Ҳаммаси трансфер суммасига боғлиқ. Агар “Женоа” Шомуродовни ўзи олган нарх – 7,5 миллион еврога қўйиб юборса, бу ҳужумчини олиш керак. Лекин катта харажат қилишнинг кераги йўқ.

Luciano Mariani:

Элдорнинг статистикаси пастроқ. 31 та учрашувда 7 та гол ва 2 голли пас камлик қилади. Шомуродов жамоани кескин кучайтира олади, деб ўйламайман.

Andrea Giuganino (Luciano Mariani фикрига жавобан):

Шомуродов майдонда етарли вақтга эга бўлмаяпти. Ўйнаган дақиқаларига нисбатан урган голлари ва ассистлари сонини ҳисоблаб чиқсан, ҳар 185 дақиқада голли вазиятда бевосита иштирок этмоқда. Бу дебют мавсум учун жуда зўр кўрсаткич!

Luciano Mariani (Andrea Giuganino фикрига жавобан):

Шундай бўлган тақдирда ҳам кам. Бу кўрсаткич Мойаралда 94, Жекода 140 дақиқани ташкил қилмоқда. “Рома”даги ҳужумчиларимиз ҳозир Шомуродовдан кучлироқ кўринмоқда. Биз таркибни кучайтиришимиз керак.

158287165_4367517569925796_6818305316766061551_o

Deniz Ersel Varal:

Мен Жеко бундан кейин ҳам жамоамизда ўйнашини истайман, лекин у клуб учун жуда қимматга тушмоқда. Йилига 7 миллион евро маош оляпти. Мен вазиятни борича қабул қиламан ва клуб харажатларни қисқартириши кераклигини тўғри тушунаман. Агар Эдин Жекони Элдор Шомуродовга алмаштирсак, бу ажойиб ечим бўларди!

Marco Vitaliani:

Менга Шомуродов “Рома”нинг ашаддий рақиби “Лацио”га қарши ўтказилган иккита учрашувда биттадан гол уриб, голли пас узатгани жуда ёқди. Бизга айнан шунақа ҳужумчи керак. Энг муҳими, унинг ўйини ўсиб бормоқда. Охирги бешта ўйинда тўртта гол урди. Айниқса, “Рома” ҳужумида Шомуродов ва Мойараль тандемини кўриш жуда қизиқ бўлади.

Шомуродовнинг бу “ишини” фақат футболчи ва мураббийлар билади холос!

Тўпурар легионеримиз яна энг зўрлар сафида!

Transfermarkt ўзбекистонлик тўпурарнинг Англия клубига ўтиш имконини баҳолади!

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
19/05/2021 11:06
Shomurodov qo'rqmasdan APL ga o'taverishi kerak. Agar, jiddiy taklif bo'lsa.