Тўпурар легионеримиз яна энг зўрлар сафида!

Қозоғистон профессионал футбол лигаси премьер-лиганинг 11-тури якунларига кўра, энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Ушбу рамзий жамоа мусобақа ташкилотчиларининг ҳамкори – InStat компаниясининг статистик таҳлиллари асосида тузиб чиқилган. Бу борада футболчиларнинг умумий индексларидан ташқари, ўз позицияси талабидан келиб чиқиб, турли ўйин сифатлари ва кўрсаткичлари ҳам инобатга олинди.

Демак, Қозоғистон премьер-лигасининг 11-тур рамзий терма жамоаси билан танишамиз:

Дарвозабон: Мирослав Лобанцев, “Қизилжар”;

Ўнг қанот ҳимоқчиси: Самат Жаринбетов, “Тобол”;

Марказий ҳимоячилар:  Темирлан Ерланов, “Ордабаси”, Жарко Томашевич, “Астана”;

Чап қанот ҳимоячиси: Энрике Лопес, “Астана”;

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Павел Назаренко, “Акжайик”;

Ҳужумкор ярим ҳимоячилар: Еркебулан Тунгишбаев, “Ордабаси”, Марин Томасов, “Астана”;

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Алекс Бруно, “Атирау”;

Ҳужумчилар: Тимур Мульдинов, “Қизилжар”; Игорь Сергеев, “Актобе”;

Безымянный-1(7)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг қўшни мамлакатдаги фаолияти омадли кечмоқда. Ҳамюртимиз 10-тур якунлари бўйича ҳам рамзий терма жамоадан жой олган эди.

Бу гал “Актобе”нинг “Қайсар” жамоасига қарши ўтказилган уй учрашувида Сергеев рақиб дарвозасини ишғоил қилиб, мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Иккинчи бўлимда легионеримиз жамоасига ғалаба келтириши мумкин эди. Бироқ, унинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Игорь Сергеев “Қайсар”га қарши жуда фаол ўйнади ва рақиб дарвозасига жами беш марта зарба берди.

“Пахтакор”нинг Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги энг зўр тўпурари бўлган Игорь Сергеев Қозоғистонда ҳам гол уриш бўйича сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. “Шерлар” учун жами 101 та гол урган ҳужумчимиз  “Қайсар”дан ташқари “Тобол”, “Ордабаси”, “Тараз” дарвозаларига биттадан, “Жетису” билан бўлган баҳсда эса учта гол урди.

11 та учрашувда жами еттита гол урган Игорь Сергеев тўпурарлар баҳсида яккапешқадам бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчилари – бразилиялик Жоао Пауло ва хорватиялик Марин Томасов ҳисобида олтитадан аниқ зарба бор.

881f2-igor-sergeyev

Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоасида Элдор Шомуродов билан асосий ҳужумчилардан бири  ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида 54 та учрашувда рақиблар дарвозасини 17 маротаба ишғол қилган.

Тўпурар легионеримиз энг зўр футболчилар қаторидан жой олди

Бош билан уриш мана бундоқ бўлади! Хет-трик қилган легионеримиз тўпурарлар пойгасида етакчига айланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!