Моуриньо ўзи ёмон кўрган футболчидан қутила олмади
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоадан ўзи ҳайдаган Рик Карсдорп билан яна бирга ишлашига тўғри келади.
Клуб раҳбарияти нидерландиянинг футболчини бошқа клубга сотиб юборишни уддалай олгани йўқ. Харидорлар 27 ёшли ҳимоячини асосан мавсум охиригача ижарага беришни сўраяпти.
Римликлар эса, уни 10-12 миллион еврога тўлиқ сотиб юбормоқчи. Лекин бунинг имкони бўлгани йўқ.
Маълумотларга қараганда, Жозе Моуриньо бу футболчи билан мавсум охиригача ҳамкорлик қилишга мажбур. Айни пайтда Карсдорп жамоа билан Португалия йиғинида иштирок этмоқда.
Фикрлар