Моуриньо ўзига янги жамоа танлади
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо иш жойини ўзгариштиришга тайёр. Бу ҳақда таниқлик журналист Адриен Гренье хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, португалиялик мутахассис ПСЖни бошқаришга рози эканини билдирган. Парижликлар ёзда ҳозирги бош мураббий Кристоф Галтье билан хайралашади. Франциялик мутахассис Неймар, Лионель Месси ва Килиан Мбаппе каби юлдузларга таъсир ўтказа олмаяпти.
Жозе Моуриньо учун ПСЖ захира варианти ҳисобланади. Аслида Жозе “Челси” таклифини кутмоқда. “Аристократлар” ёзда жамоани доимий бошқарадиган мутахассис билан шартнома имзолаши керак.
Моуриньо фаолиятида учинчи марта “Челси”ни бошқаришга тайёр. Агар бу вариант ўхшамаса у Париж клубида ишлашни режалаштиряпти.
“Рома” раҳбариятиҳ ҳам 2021 йилнинг ёзида келган Моуриньони қўйиб юборишга қарши эмас.
Фикрлар