Моуриньо Португалия терма жамоаси ҳужумчисини "Рома"га олиб келмоқчи

"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Гонсало Гедеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Todofichajes портали хабарига кўра, 25 ёшли португалиялик футболчига “Рома” жиддий қизиқиб қолган. Аниқроғи, у “бўрилар” устози Жозе Моуриньонинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер нишони ҳисобланади.

Ўз навбатида испан клуби Гедешни 35-40 миллион еврога баҳоламоқда. "Рома" ва "Валенсия" клуби вакиллари тез орада ушбу трансфер масаласини муҳокама қилиш учун учрашиши кутилмоқда.

Гонсалу Гедеш жорий мавсум "Валенсия" сафида Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!