Моуриньо Португалия терма жамоасини бошқарадиган бўлди
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоасини бошқариш учун дастлабки розилигини берди. 59 ёшли мутахассис жорий мавсум тугаганидан кейин – ёзда Португалия терма жамоасини қабул қилиб олишга рози.
Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, Моуриньо ва Португалия футбол федерацияси ўртасидаги келишув 2024 йилнинг 31 июлигача тузилади. Айнан шу санада Германия мезбонлик қиладиган Европа чемпионати якунланади.
Жозе Моуриньо 2021 йилнинг ёзидан бери “Рома”да ишлаяпти. Унинг амалдаги шатномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган эди. “Рома” раҳбарияти Моуриньога бир пайтнинг ўзида иккита жойда ишлаш имкониятини бермаган.
Агар Моуриньо Португалия терма жамоасини қабул қилиб оладиган бўлса, Рим клуби бошқа мураббий топиши керак бўлади.
Фикрлар