Моуриньо "Реал" ҳимоячисини "Тоттенхэм"да кўрмоқчи

“Реал” ҳимоячиси Эдер Милитао “Тоттенхэм”нинг қизиқишлар доирасига кирди.

AS нашри тарқатган хабарга қараганда, “шпорлар” устози Жозе Моуриньо 22 ёшли футболчини ўтган ёздаги трансферлар даврида сотиб олишни кўзлаган эди. Ҳозир лондонликлар яна шу масалага қайтган.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича, Милитао “Тоттенхэм”нинг ҳимоя чизиғини кучайтира олади.

“Реал” Милитаони “Порту”дан 50 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум Ла Лигада бор йўғи 2 та ўйинда иштирок этди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!