Моуриньо “Реал”да катта тозалаш қилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз тайинловидан кейин ўтган мавсумда омадсиз ўйнаган футболчилар сотиб юборилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
- Мен одамларнинг “Жозе Моуриньо “Реал”га келиб, ўтган мавсумда муаммоларга дуч келган барча футболчилардан халос бўлади”, деган гап-сўзларини ўқиб қолдим.
Йўқ! Менга шу футболчилар керак. Менга энг яхши ўйинчилар керак. Энди улардан кучли жамоа тузиш йўлини топишим лозим, - деди Моуриньо журналистларга.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Моуриньо келганидан кейин “Реал” ярим ҳимоячилари Орельен Тчуамени, Эдуардо Камавинга ҳамда ҳимоячи Рауль Асенсио клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар