Моуриньо “Реал”даги муаммоли позицияларни ёпмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жозе Моуриньо тайинловдан сўнг "Реал"нинг ҳимояси ва ярим ҳимоясини кучайтирмоқчи.

AS маълумотларига кўра, португалиялик мураббий "Реал" раҳбарияти учун батафсил ҳисобот тайёрлаб, жамоанинг сўнгги ўйинлари ва ҳозирги таркибини таҳлил қилган.

Моуриньо ўз лойиҳасини амалга ошириш учун жамоага бир-иккита марказий ҳимоячини жалб қилиб, ҳимоянинг ўнг қанотини кучайтирмоқчи. Шунингдек, мураббий Орельен Тчуамени билан рақобатлаша оладиган креатив ярим ҳимоячи ва таянч ўйинчисини ўз сафига қўшишни муҳим деб ҳисоблайди.

Қайд этилишича, Моуриньо "Реал"да кўришни истаган аниқ ўйинчиларни айтмаган, фақат мустаҳкамланиши керак бўлган позицияларни кўрсатган. Клуб таркибдаги ўзгаришлар зарурлигини тан олмоқда, бироқ янги трансферлар учун бир нечта футболчилардан воз кечиш зарур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!