Моуриньo “Реал”га қайтмоқда! Португалиялик мутахассис штабини шакллантиришни бошлади
ОАВ маълумотларига кўра, португалиялик мутахассис Жозе Моуриньo аллақачон мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийига айланган.
Бу ҳақда The Athletic журналисти Давид Орнштейн хабар берди. Манбага кўра, Жозе Моуриньo “Реал” билан шартнома имзолаган ва ҳозирданоқ ўз мураббийлар штабини шакллантиришни бошлаган.
“Қироллик клуби” ушбу тайинловни расман 7 июндан кейин — клуб президентлиги сайловларидан сўнг эълон қилади.
Аввалроқ “Реал” Альваро Арбелоа жамоа мураббийи лавозимини тарк этишини маълум қилган эди. Моуринью эса мадридликлар бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрилаётганди.
Айни вақтда португалиялик мутахассис “Бенфика”ни бошқармоқда. Матбуотда унинг клуб раҳбарияти билан муносабатлари яхши эмаслиги, бунга янги шартнома борасидаги келишмовчиликлар сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Фикрлар